Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тадбиркорлар билан учрашув.

2020-06-11 15:56:34 1273
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ислоҳотларнинг жойлардаги ижроси, бунёдкорлик ишлари, ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятида ташрифлари чоғида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Данғара тумани ҳокимлиги залида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
10 июнь куни бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Бизнес-омбудсман дан вакил Дилмурод Қосимов, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Муҳсинхўжа Абдураҳмонов, Фарғона вилоят прокурори ўринбосари Шамсиддин Турдалиев, туман сектор раҳбарлари ва тумандаги мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашдилар.
Учрашувда маҳаллий тадбиркорлар иш фаолиятида юзага келаётган муаммолар тингланиб, уларни бартараф этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли вазифалар топширилди. Тадбиркорлар томонидан сув,газ,электр энергияси, ер, мол-мулк тўловлари, банк кредитлари, тадбиркорлик субъектлари учун ер ажратиш каби долзарб масалалар бўйича саволларга жавоблар берилди.