Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара тумани ҳокимлиги мажлислар залида Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг навбатдаги тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

×

 2020-08-19 11:47:05    1318

PDF yuklash
Chop etish


Данғара тумани ҳокимлиги мажлислар залида Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг навбатдаги тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ва сектор рахбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлигининг бўлим раҳбарлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари қатнашдилар.


  Шунингдек сессияда Олий Мажлис Сенати аъзоси Энахон Сиддиқова    қатнашиб сессияга қўйилган масала қанчалик мухимлигини  такидлаб ўтишди.


VI-чақириқ Халқ депутатлари Данғара тумани Кенгашининг тўққизинчи сессиясининг кун тартибига қўйилган масала бўйича туман соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғини Турсунов Шокиржон Шавкатжонович сўзга чиқиб карантин тартибларини босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда яшаш ва меҳнат қилиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ҳамда тўғри овқатланиш, аҳолига бирламчи тиббий- санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилишини ташкил этиш юзасидан аҳолига мурожаати тингланди.