Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЭНГ АЗИЗ, ЭНГ МУҚАДДАС БАЙРАМ ТАБРИГИ.

×

 2020-08-29 19:27:06    1030

PDF yuklash
Chop etish


Азиз тумандошлар! Аввало, Сизларни “Сен қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида нишонланаётган Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги байрами билан чин дилдан самимий муборакбод этаман. Маълумки, сўнгги йилларда  Республикамизнинг барча худудлари қиёфаси тубдан ўзгарди. Айниқса, сўнги уч йил  мобайнида бунёдкорлик, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари бардавомлигини таъминлаш, устувор вазифаларимиздан бирига айланди.

Байрам арафасида Мухтарам юртбошимизнинг коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтиришга қаратилган “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига биноан, туман “Саховат ва кўмак” умумхалқ хайрия жамғармаси томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларига озиқ-овқат ва  пул маблағлари тарқатилди. Шундай экан, бу каби эзгу ишларимиз юртимизда яшаётган ҳар қандай оила вакиллари, қолаверса, мамлакатимиз истиқболини янада юксалишини ўзи учун мақсад қилиб олган ҳамда шу интилишни ҳаётга изчил татбиқ этаётган умуммиллий дастурларимиздан биридир.

Қадрли тумандошлар! Барчангизни мустақиллик байрами билан яна бир бор қалбан қутлайман. Табаррук отахон ва онахонларимизга, хонадонларимиз кўрки бўлган меҳрибон ва мунис аёлларимизга, навқирон ёшларимизга ўзимнинг энг эзгу тилакларимни изҳор этаман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, омад ва бахт, фаровонлик, оилангизга файзу барака тилайман. Аллоҳ назари тушган буюк юртимизни ёмон кўзлардан ўзи асрасин. Эл-юртимиз омон, осмонимиз мусаффо, истиқлолимиз абадий бўлсин.

 

 

Ш. ТОЖИҲАКИМОВ,

туман ҳокими