Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси қарори
2020-10-12 08:20:25 855
БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНЛАРГА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДАНҒАРА ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛИГИГА НОМЗОДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демок- ратик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва Ўзбекистон Экологик партияси туман Кенгашлари томонидан халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20-, 90-, 91-, 92-, 93-модда- ларига мувофиқ халқ депутатлари Данғара туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Бўшаб қолган ўринларга халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши депутатлигига номзодлар этиб қуйидагилар рўйхатга олинсин: 26-Топтиқсарой сайлов округи 1.Тожиҳакимов Шуҳратжон Нурмуҳаммедович – 1972 йилда туғилган, Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси. Данғара тумани ҳокими. Данғара шаҳарчаси.
2. Пирматов Муроджон Мансурович – 1982 йилда туғилган, Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзоси. Ганжиравон қиш- лоғи, Ўзбекистон ХДП Данғара тумани Кенгаши ижрочи котиби.
3. Ҳасанов Жамшид Алишерович – 1987 йилда туғилган, Ўзбекистон Экологик партияси аъзоси. Ўзбекистон Экологик партия- си Данғара тумани Кенгаши раиси. Тангриқул қишлоғи.
4. Маматқулова Моҳира Қамбаралиевна – 1986 йилда туғилган, Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси. Ўзбекистон “Адолат” СДП Данғара тумани Кенгаши раиси. Қашқар қишлоғи. 5. Тўйчиева Сайёра Холмирзаевна – 1988 йилда туғилган, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси аъзоси. Данғара тумани Ахборот-кутубхона маркази директори. Чинобод қишлоғи.
2. Данғара тумани сайлов комиссияси котиби О. Раҳмонова халқ депутатлари Данғара тумани Кенгаши депутатлигига номзодлар рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги қарорни маҳаллий матбуотда қонунда белгиланган муддатда эълон қилинишини таъминласин.
Данғара тумани сайлов комиссияси раиси: М. Ҳасанов.