Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Данғара туманидаги 26-Таптиқсарой сайлов округида туман Кенгаши депутатлари сайлови ўтказилди.

2020-10-12 08:54:15 864
Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддаси, Сайлов кодексининг 93-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарори, Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг тегишли қарорига асосан Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг бўшаб қолган ўринларига 26-Таптиқсарой сайлов округида депутатлар сайлови ўтказилди.
Сайловлар часткаларида карантин қоидаларига қатъий риоя қилган холда, уюшқоқлик ташкил этилди.
Сайловларда мамлакатимизнинг 5 та партиясидан биттадан номзод кўрсатилган бўлиб, сайлов участкаларида туман сайлов комиссияси вакилларидан ташқари ҳар бир номзод номидан биттадан ваколатли вакил ва кузатувчи иштирок этди.