Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2020-10-17 13:28:16 839
Фейсбук ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири Данғара туманида ўзи яшайдиган ҳудуддаги тез ёрдам пункти автомашинаси бузуқ экани ва фермерлардан тамирлаш учун пул йиғилаётгани ҳақида фикрлар ёзган.
Ушбу холат бўйича ишчи рурух томонидан ўрганилганда бундай холат бўлмаганлиги фермерлардан тез тиббий автомашинасини тамирлаш учун пул йиғилмаганлиги аниқланди. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, туман тез тиббий ёрдам бўлимлари ва шифохоналарнинг моддий–техник базасини мустаҳкамлаш, тиббиёт ходимларига муносиб шарт-шароит яратиш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Шу мақсадда жорий йилнинг 19 июль куни вилоят ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджет ҳисобидан шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига 20 дона, 19 сентябрь куни эса 40 дона “Damas” русумидаги махсус автомашиналар берилди.
Келгусида тез тиббий ёрдам машиналари сонини янада кўпайтириш, техник жиҳатдан эскириб қолган автомашиналарни таъмирлаш ва босқичма-босқич янгисига алмаштириш ишлари давом этади.