Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара туманида “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарига киритилган 100 нафардан ортиқ хотин-қизлар доимий иш ўрнига эга бўлмоқда.

×

 2020-12-24 20:53:41    1021

PDF yuklash
Chop etish


Увайсий МФЙда жойлашган “Musavartex” МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма корхонасида янги лойиҳа амалга оширилиши натижасида 100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилмоқда. Шу муносабат билан бугун корхонада туман ҳокими, ҳокимнинг тегишли ўринбосарлари ва корхона раҳбари иштирокида “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарига киритилган 100 нафардан ортиқ вақтинча ишсиз хотин-қизлар таклиф этилиб, уларни яратилаётган иш ўринларига жалб этиш юзасидан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда таклиф этилганларга корхона фаолияти, у ерда яратилаётган иш ўринлари ҳамда ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар таништирилди.


Корхонада ишлаш истагидаги аёллар бу технологияларда ишлаш бўйича касбий тайёргарликдан ўтгач, тез орада ўз иш ўринларига эга бўлиб, оиласига қўшимча даромад кириб боришига ишонч ҳосил қилишди.