Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Noyabr 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Собиқ “Назиров Улуғбек Ф” фермер хўжалиги раҳбарининг интернет тармоқларидаги чиқиши бўйича МАЪЛУМОТ.

 2021-01-21 18:53:26    904

PDF yuklash
Chop etish


 

Туманда 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 9 январдаги “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 14-сонли қарорига асосан  қарор ижроси учун ишчи гуруҳи тузилган.

Данғара тумани фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосаси ва фермер хўжалиги раҳбарининг аризасига асосан Данғара ММТП худудида пахта-ғаллачиликка ихтисослашган «Назиров Улуғбек-Ф” фермер хўжалиги билан тузилган ер ижара шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш ва ер участкасини туман захира ерлари хисобига қайтариш тўғрисидаги 21.01.2019 йил кунги №187-сонли туман хокимининг қарори қабул қилинган.

Данғара тумани маъмурий судининг 14.06.2019 йил кунги 3-1519-1901/347-сонли хал қилув қарори билан шикоят қаноатлантиришдан рад қилинган.