Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДАНҒАРА ТУМАНИ ҲОКИМИ Ш.ТОЖИХАКИМОВНИНГ БОҒИШ МФЙ ЁШЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ.

2021-02-04 16:04:27 948

Данғара тумани ҳокими Ш.Тожихакимовнинг Боғиш МФЙ ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда секторлар раҳбарлари, туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда туман ташкилот масъуллари иштирок этишди.
Очиқ савол-жавоб тарзида ташкил этилган учрашувда туман ҳокими сўз олиб, бугунги кунда мамлакатимизда, хусусан, Данғара туманида ёшлар билан ишлаш соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришларга батафсил тўхталиб ўтди ва бугунги учрашув бирор-бир расмиятчиликларсиз, очиқ ва ошкора ўтишини, бу борада ёшлардан ҳам фаоллик талаб этилишини билдирди.




Учрашувда асосан ёшлар томонидан ишга жойлаштириш ва бошқа ўзларини қийнаётган масалалар бўйича мурожаат қилишди. Ёшларни бандлигини таминлаш бўйича уларга 20 сотихдан 50 сотихгача ер майдонлари ажратилиши бўйича мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.