Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДАНҒАРА ТУМАН ҲОКИМИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ А.АБДУЛАЕВНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ.

2021-02-04 17:35:49 857

Туман тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этилишини таъминлаш мақсадида Данғара туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Абдулаев ҳамда туманидаги Бош вазир қабулхонаси мудири М.Холмирзаев билан ҳамкорликда Қияли махалла фуқаролар йиғинида жойлашган Олти ўртоқ ҳамда Қақир қишлоғида сайёр қабул ўтказилди.


Қабулда 15 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ҳамда тадбиркор бўлиш истагидаги фуқаролар қатнашди. Қабул давомида кўтарилган масалаларнинг 10 дан ортиғи жойида хал этилди, қолган мурожаатлар муддат талаб қилганлиги боис ваколатли органлар томонидан ўрганиб чиқишлик учун назоратга олинди.