Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДАНҒАРА ТУМАНИДА ЖУРНАЛИСТЛАР УЧУН ПРЕСС-ТУР ВА ТУМАН ҲОКИМИ БИЛАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

2021-02-09 19:00:47 809

ОАВ вакиллари ҳамда блогерлардан иборат журналистлар иштирок этган тадбир давомида иштирокчилар туманда амалга оширилатган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, бунёдкорлик ишлари билан танишишди.
Пресс-тур давомида ОАВ вакиллари Данғара тумани Увайсий МФЙдаги “Мусаввартекс” МЧЖда бўлиб у ерда калава ип ишлаб чиқариш фаолияти билан яқиндан танишишди.



Шундан сўнг Данғара тумани Хужа кишлоги худудида жойлашган Хабибулло ота (Хоб бува) зиёратгоҳида бўлиб зиёратгох хақида малумотлар берилди ҳамда зиёратчилар учун яратилган шароитларни кўришди.



Чинобод МФЙда ташкил этилаётган кичик саноат зонасида бўлиб у ерда амалга оширилаётган ишлар билан танишишди. Журналистлар кичик саноат зонасидаги лойиҳалар билан танишар экан, инвесторлар, маҳаллий тадбиркорлар ва аҳоли билан мулоқотда бўлиб, уларнинг фикрлари билан қизиқишди.




Пресс-тур сўнгида ОАВ вакиллари учун Данғара тумани ҳокими Ш.Тожихакимов билан матбуот анжумани ўтказилди. Унда туман ҳокими журналистлар томонидан берилган саволларига жавоб берди.