Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДАНҒАРА ТУМАНИДА «ЖАЖЖИ ИСТЕЪДОД» НОМЛИ КЎРИК ТАНЛОВ.

2021-02-13 18:53:01 798

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, харакатлар стратегиясида назарда тутилган аҳоли, айниқса ёшлар тарбияси билан боғлиқ вазифаларни самарали амалга ошириш, уларни тинч-осойишта ҳаёт учун энг зарур таянч компетенциялар билан таъминлаш ишларини амалда қўллаш мақсадида, Данғара туманидаги мактабгача таълим бўлимига қарашли 4 та сектор ҳудудидаги мавжуд мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчилари ўртасида «Жажжи истеъдод» номли кўрик танлов ташкил этилди.




Бугунги босқич 1-сектор ҳудудидаги МТТ татбияланувчилари ўртасида бўлиб ўтди.Танлов қўшиқ ва рақс шарти бўйича бўлиб ўтди.Танлов якунига кўра, 53-сонли, 26-сонли,4-сонли МТТ тарбияланувчилари муносиб ўрин эгаллаб, финал босқичига йўл олдилар.