Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДАНҒАРА ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ТУМОР МФЙДА САЁР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ.

2021-03-02 17:48:50 837

Жорий йилнинг 2-март куни Данғара тумани ҳокими Ш.Тожихакимов “Тумор” фуқаролар йиғини аҳолиси билан саёр қабули бўлиб ўтди. Қабулда ИИБ бошлиғи, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.

Учрашувда “Тумор” МФЙда ечимини кутаётган масалалар, кўча ва йўлларни таъмирлаш, электр энергияси ва сув таъминотини янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Учрашув давомида аҳоли томонидан тушган мурожаатлар, муаммоларни тез кунларда самарали ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга топшириқлар берилди ва уларни қатъий назоратга олиш юзасидан қарор қабул қилинди. Қабул жараёнида 9 нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларнинг ер сўраб қилган мурожаатлари жойида ҳал этилди.

