Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ДАНҒАРА ТУМАНИДА «АЛЛА-МАЪНАВИЯТ КЎЗГУСИ» ШИОРИ ОСТИДА КЎРИК ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ.

×

 2021-03-05 20:11:30    821

PDF yuklash
Chop etish


Алла – аждодларимиздан мерос бўлиб қолган энг азиз ва муққаддас қўшиқдир. Бу қўшиқни сўз билан таърифлаб бўлмайдиган ўзига хос оҳанги, сеҳри, жозибаси бор. Ана шу оҳанг гўдакларни сеҳрлайди, мурғак вужудига ором бағишлайди. Алла фақат сеҳрлаб ухлатувчи эмас, балки гўдаклар қалбига эзгулик туйғуларини бахш этувчи қўшиқ ҳамдир. Чунки онажонларимиз ўзларининг орзуларини, пок ниятларини алла орқали тараннум этадилар.

Данғара тумани маданият марказида оналарга юксак эҳтиром кўрсатиш, миллий анъана ва урф-одатларимизни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, алла айтиш санъатини чуқур ўргатиш мақсадида Данғара Мактабгача таълим бўлимига қарашли Мактабгача таълим ташкилоти педагоглари ўртасида «Алла-маънавият кўзгуси» шиори остида кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Тадбир бошида туман ҳокими сўзга чиқиб барча иштирокчиларга омад тилаб барчани баҳорнинг илк байрами 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати  билан қизғин муборакбод этиб табриклади.

Иштирокчилар  аллани театрлаштирилган саҳна кўринишлари орқали жонли ижрода куйлашди.


Танлов якунига кўра
1-ўринни 5-сонли МТТ тарбиячиси О.Содиқова,
2-ўринни 4-сонли МТТ тарбиячиси Д.Акбарова,
3 -ўринни 8-сонли МТТ тарбиячиси М.Шерматовага насиб этди.
Танлов ғолибларига туман ҳокимлигининг эсталик совғалари топширилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram