Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДАНҒАРА ТУМАНИДА “АЁЛЛАРНИ ЭЗОЗЛАЙМИЗ” ДЕБ НОМЛАНГАН МАЪНАВИЙ МАРИФИЙ БАЙРАМ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

2021-03-07 18:10:30 827

Жаннат пойида бўлган мўътабар оналаримизни эъзозлаш, уларнинг фарзанд тарбияси ва юрт келажаги йўлидаги жонкуярликларини қадрлаш, шунингдек, мунис аёлларимиз ва суюкли опа-сингилларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш халқимизга хос қадрият ҳам саналади.
Данғара туманида 8-март – Халқаро хотин қизлар куни муносабати билан туманимиз хотин-қизларини байрам билан табриклаш ва уларга хуш кайфият улашиш мақсадида туман ҳокимлиги ҳамда туман маданият бўлими ҳамкорлигида “Аёлларни эзозлаймиз” деб номланган маънавий марифий байрам тадбири ташкил этилди. Байрам тадбирида тумандаги кекса онахонлар, опа-сингиллар,муассаса ташкилот ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими Ш.Тожихакимов туманда меҳнат қилаётган хотин-қизларни баҳор ва гўзаллик байрами 8 март айёми билан қутлаб, уларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, оилада фаровонлик, барча ишларида муваффақият тилади. Барча иштирокчиларга туман ҳокими ҳамда сектор рахбарлари билан биргаликда эсталик совғалари топширилди.





Шунингдек, тадбир иштирокчиларига янада кўтаринки ва байрамона кайфият улашиш мақсадида эстрада хонандалари, туман маданият бўлими ижодкорлари, бадиий ҳаваскорлик жамоаси ҳамда маданият маркази рақс дастаси, шунингдек, болалар мусиқа ва санъат мактаби болалар ансамблидан иборат санъаткорлар томонидан бадиий чиқишлар ва концерт дастури намойиш этилди.
