Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
8 МАРТ – “ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАН ҲОКИМИ ЁШИ УЛУҒ ОНАХОНЛАР ХОНАДОНИДА БЎЛДИ.

2021-03-08 21:16:22 781

Маълумки, 2020 йил август ойида Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Темир дафтар”лар сингари, ишсиз ёшлар бўйича алоҳида (“Ёшлар дафтари”), ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида (“Аёллар дафтари”) рўйхатлар шакллантириш топширилган эди.
Шу муносабат билан бугун Данғара тумани ҳокими ҳамда вилоят ишчи гуруҳи аъзолари “Раҳматилло” МФЙда яшовчи, кам таъминланган, “Аёллар дафтари”га киритилган, 1973 йилда туғилган Зоя Александровна Совина хонадонига ташриф буюрди. Туман ҳокими ушбу фуқарони 8 март – “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан муборакбод этиб, унга эсдалик совғаларини топширди.



Шунингдек, туман ҳокими ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари шу куни “Найманча” МФЙ Жарқишлоқ маҳалласида яшовчи, 1950 йилда туғилган Эргашой Дониёрованинг хонадонида ҳам бўлди. Ушбу фуқарорнинг юриш имконияти чекланганлиги боис унга ногиронлар аравачаси ҳамда эсталик совғалари топширилди. Туман ҳокими 8 март – “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан муборакбод этиб ўтди.