Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ДАНҒАРА ТУМАНИДА “АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА “МАҲОРАТЛИ ЎЗБЕК АЁЛИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ.

×

 2021-03-13 08:51:00    825

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки, яқинда бўлиб ўтган Президент бошчилигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида жамиятда аёллар ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан бир қатор масалалар муҳокама этилди. Ҳар бир ҳудудда “Аёллар дафтари” шакллантирилиб, унга қўллаб-қувватлашга муҳтож ишсизлар киритилиши ва манзилли иш йўлга қўйилиши таъкидланди.

Республикамизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани Данғара туманида ҳам аёлларнинг ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга  катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 2021 йил 12 март куни Данғара тумани “Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш” бўлими ташаббуси билан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ўртасида ташкил этилган “Маҳоратли ўзбек аёли” кўрик-танловида 1-сектор ҳудудидаги маҳалла раисларининг ўринбосарлари иштирок этди.

Кўрик-танлов якунларига кўра, ғолиблар “Энг намунали маҳалла” фахрий ёрлиғи билан тақдирланди ва туман ҳокими ҳамда сектор рахбарлари томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга эсталик совгалари топширилди. 




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram