Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Yanvar 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ДАНҒАРА ТУМАНИДАГИ ОҒИР ИЖТИМОИЙ ҲОЛАТДАГИ ҲУДУДЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ "ЙЎЛ ХАРИТАСИ" ТАСДИҚЛАНДИ.

×

 2021-03-14 15:40:26    916

PDF yuklash
Chop etish


Президентимизнинг жорий йил 4-5 февраль кунлари вилоятимизга ташрифи давомида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, Данғара туманидаги оғир ижтимоий ҳолатдаги ҳудудларда жорий йилнинг 13 март куни “Абдусамад”, “Қорамулла”, “Урганжи”, “Рахматилло” ва “Бойбўта” ҳамда 14 март куни “Катта Турк”, “Таптиқсарой”, “Ғалаба”, “Оқтепа” , “Қашқар”маҳалла фуқаролар йиғинларида халқ депутатлари Данғара тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди.

Сайёр тарзда ўтказилган сессия ишида 1-масала юзасидан Данғара тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шухратжон Тожихакимов Нурмуҳаммадовичнинг юқоридаги маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳисоботлари тингланди.

2-масала юзасидан Данғара тумани ИИБ бошлиғи, майор Аҳмедов Шерзоджон Зокировичнинг маҳаллаларда жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликлар таҳлили бўйича ахбороти эшитилди.

"Сайёр сессия"ларда туман Кенгаши депутатлари, Сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари, аҳоли вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. Ўтказилган сессияларда "Абдусамад", "Қорамулла", "Урганжи", "Рахматилло", “Катта Турк”, “Таптиқсарой”, “Ғалаба”, “Оқтепа” , “Қашқар” "Бойбўта" МФЙларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” тасдиқланди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram