Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


“СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША”

×

 2021-03-16 09:35:58    782

PDF юклаш
Чоп этиш


Данғара туманида “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб кутиб олиш ва “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида “Футбол ойлиги” доирасида 1-секторда жойлашган кўп тармоқли техникум спорт майдонида туман спорт бўлими ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда мини футбол бўйича мусобақа ташкил этилди. Мазкур мусобақада тумандаги 1-сектор ҳудудида жойлашган МФЙларда истиқомат қилувчи ўсмирлардан иборат терма жамоалар иштирок этди.

Мусобақа якунларига кўра, 1-ўрин “Катта Турк”, 2-ўрин “Оқжар” ва 3-ўрин “Капасарой” МФЙларига насиб этди. Мусобақа ғолибларига туман спорт бўлими ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан эсдалик дипломлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram