Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ҲАР КУНИМИЗ “НАВРЎЗ” БЎЛСИН!

×

 2021-03-20 11:20:15    886

PDF юклаш
Чоп этиш


 Наврўз – гўзаллик, нафосат айёми. Бундай паллада халқимизнинг қонига сингиб кетган эзгу фазилатлар, анъана ва удумларимиз ўзининг бўй-бастини кўрсатади. Уларни ўзида мужассам этган куй-қўшиқлар, рақслар эса Наврўзнинг умрбоқийлигидан сўзлайди.

Жорий йилнинг 17 март куни Данғара тумани истирохат боғида  Наврўз байрам сайли бўлиб ўтди. Сайлга барча туман фаоллари, нуронийлар, жамоат вакиллари ва туман аҳолиси ташриф буюрдилар.

Байрам сайлида баҳор таомлари кўргазмаси, миллий каштачилик, варрак учириш, келин салом, сумалак сайли каби тадбирлар байрам кўркига кўрк қўшди.

Эрта тонгданоқ карнай-сурнай садолари остида бошланган халқ сайилида дошқозонларда ош дамланиб, сайил иштирокчиларига тортиқ қилинди.

Шундан сўнг байрам сайли майдоннинг асосий саҳнасига кўчди.

 Туман ҳокими барчани яшариш ва янгиланиш айёми билан қутлар экан, гўзал ва бетакрор баҳор айёми – Наврўзи олам халқимизга хос дўстлик, қардошлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик байрами эканлигини таъкидлади. 

Наврўз умумхалқ байрами сайли муносабати билан туман маданият бўлимининг театрлаштирилган байрам концерт дастури тайёрланиб, байрам иштирокчиларига намойиш этилди.


Томошалар шўх ўйин кулгуга уланиб кетди. Вилоятимиз ҳамда пойтахтдан келган санъаткорларнинг куй қўшиқлари барчани рақисга чорлади.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram