Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 8 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ТАДБИРКОРЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ЖОЙИГА ЧИҚҚАН ҲОЛДА ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА.

×

 2021-03-25 19:08:38    734

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманда тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этилишини таъминлаш мақсадида Данғара туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Абдуллаев ҳамда тумандаги Бош вазир қабулхонаси мудири М.Холмирзаев билан ҳамкорликда Катта Бойвучча маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда 15 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ҳамда тадбиркор бўлиш истагидаги фуқаролар қатнашди. Келиб тушган масалаларнинг аксарияти тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиш ва айланма маблағ учун имтиёзли кредит ажратиш ҳамда тадбиркорлик бошлаш учун ер ажратишни ташкил қилди. 

Қабул давомида кўтарилган масалаларнинг 9 дан ортиғи жойида хал этилди,қолган мурожаатлар муддат талаб қилганлиги боис ваколатли органлар томонидан ўрганиб чиқишлик учун назоратга олинди.

 Қабул давомида 4-сектор ҳудудидаги Яшик маҳалла фуқаролар йиғини Нурафшон қишлоғидаги қуёнчилик фаолияти билан шуғулланувчи “Данғара наслчилик қуён агро фирмаси” корхонаси раҳбари “Ҳар бир оила тадбиркор” Давлат дастури доирасида аҳолига имтиёзли кредит асосида зотдор ва сифатли қуён билан таъминлаб келаётганлиги, лекин тижорат банклари томонидан тадбиркорга аҳолига етказиб берган наслли қуёнлар учун кредит маблағларини ўз вақтида ҳисоб рақамига тушириб бермаётганлиги бўйича мурожаат қилди. 


Қабулдан сўнг ушбу корхонанинг иш жараёни билан яқиндан танишилди, шу жойнинг ўзида тижорат банклари раҳбарларига тадбиркорнинг муаммосини тез фурсатда бартараф этиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram