Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< Fevral 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 19 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ҲУДУДЛАРДА ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ.

×

 2021-04-15 17:29:17    824

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманда тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этилишини таъминлаш мақсадида Данғара туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Абдуллаев ҳамда тумандаги Бош вазир қабулхонаси мудири М.Холмирзаев билан ҳамкорликда Қора кўрпа маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда 12 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ҳамда тадбиркор бўлиш истагидаги фуқаролар қатнашди. Келиб тушган масалаларнинг аксарияти тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиш ва айланма маблағ учун имтиёзли кредит ажратиш ҳамда тадбиркорлик бошлаш учун ер ажратишни ташкил қилди. 

Қабул давомида кўтарилган масалаларнинг 7 дан ортиғи жойида хал этилди,қолган мурожаатлар муддат талаб қилганлиги боис ваколатли органлар томонидан ўрганиб чиқишлик учун назоратга олинди.

Шунингдек, ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, унга тўсқинлик қилаётган омилларни ўрганиш ҳамда янги иш ўринлар яратиш, айниқса аёллар ва ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида Чинобод-2 қишлоғида ташкил этилган кичик саноат зонасидаги лойиҳа ташаббускорлари билан суҳбатлашилиб, қурилиш ишларни жадаллаштириш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича  кўрсатмалар берилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram