Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ.

×

 2021-05-05 16:16:52    747

PDF yuklash
Chop etish


Туманда тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик, шу жумладан, ер участкалари, бинолар ва кредитлар ажратиш, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш масалаларидаги тўсиқларни бартараф этилишини таъминлаш мақсадида Данғара туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Абдуллаев ҳамда тумандаги Бош вазир қабулхонаси мудири М.Холмирзаев билан ҳамкорликда Бўриқум маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди. 

Қабулда 10 нафардан ортиқ тадбиркорлик субъектлари ҳамда тадбиркор бўлиш истагидаги фуқаролар қатнашди. Келиб тушган масалаларнинг аксарияти асаларичилик, иссиқхона фаолиятини йўлга қўйиш ва айланма маблағ учун имтиёзли кредит ажратиш ҳамда тадбиркорлик бошлаш учун ер ажратишни ташкил қилди. Қабул давомида кўтарилган масалаларнинг 7 дан ортиғи жойида хал этилди, қолган мурожаатлар муддат талаб қилганлиги боис ваколатли органлар томонидан ўрганиб чиқишлик учун назоратга олинди.

Қабулдан сўнг, Бўриқум қишлоғида яшовчи фуқаро Абдурахимов Азизбек сайёр қабулда маҳалла аҳолиси учун “Зиё маскани” барпо этиш бўйича қилган мурожаати юзасидан маҳалла ҳудудида бўш турган ер майдонлари жойига борган ҳолда ўрганилиб, “Зиё маскани” ташкил этиш учун фуқарога тегишли кўрсатма ва тасвиялар берилди.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram