Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


120 ЎРИНГА МЎЛЖАЛЛАНГАН 13-МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ. 

×

 2021-06-02 22:12:23    698

PDF yuklash
Chop etish


Данғара тумани “Санам МФЙ”га қарашли жойлашган Эски Шилдир маҳалласида 120 ўринга мўлжалланган 13-мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. 

Мазкур тантанали тадбирда Фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Юлдузхон Хаджаева, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, шунингдек, ота-оналар иштирок этди. Иштирокчилар жажжи болажонларнинг болалик завқ-шавқини суришлари, бошланғич билим ва кўникмаларни ўзлаштиришлари учун ушбу масканда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Жажжи болажонларнинг рақслари ҳамда улар томонидан ижро этилган шеърлар барчанинг кўнглини хушнуд этди. 

Ўз ўрнида шуни алоҳида қайд этиш керакки, ушбу таълим даргоҳида жажжи болажонларнинг дам олиши, бошланғич билим ва кўникмаларни ўзлаштиришлари учун барча зарур шарт-шароитлар муҳайё қилинган. Барча қулай шароитга эга ва замонавий тус олган янги боғчада 120 нафар жажжи болажонлар савод чиқариб, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғаяди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram