Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ДАНҒАРА ТУМАНИНИНГ ҒАЛЛАКОРЛАРИ ДАВЛАТГА ДОН СОТИШ РЕЖАСИНИ ОШИҒИ БИЛАН БАЖАРДИЛАР.

×

 2021-06-25 17:53:18    760

PDF юклаш
Чоп этиш


Данғара туманининг ғаллакорлари вилоятда ғалладан тез суратларда юқори ҳосил олиш эвазига давлатга дон сотиш режасини ошиғи билан бажардилар.

 Жорий йилда 195 нафар фермер хўжаликлари томонидан 8670 гектар ер майдонига дон маҳсулоти экилди.   Ғалла ҳосилини йиғиштириб олишга 26 та оператор, 26 отряд, 26 та комбайн жалб қилинди. Айни вақтда ғалланинг қолган қисми ҳам жадаллик билан йиғиб олинмоқда.


Жорий йилнинг 24 июнь ҳолатига давлатга жами 21973,6 тонна товар дон маҳсулотлари топширилиб, режа 103,3 фоизга бажарилди.

 Тумандаги илғор фермерлардан “Абдуллажон Хасанов”, “Сирдарё мўжизаси”, “Хайдаров Сатторали”, “БКР Маматохир”, “Маматалиева Рахбарой”, “Жахонгир Ахмаджонов”, “Йигитали ота” каби 68 та фермер хўжаликлари ва 2 та кластер ғалла ҳосилининг ошиғи билан бажарилишига ўз ҳиссасини қўшдилар.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram