Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< Noyabr 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 2 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ДАНҒАРА ТУМАНИДА 4 ТА ОИЛАВИЙ НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ.

×

 2021-08-28 08:28:40    700

PDF юклаш
Чоп этиш


Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида Данғара туманида 4 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади.

Ўз бағрига маҳалланинг 25 нафар ўғил-қизларини олган Пишқарон МФЙда “Ақилвой”,  Увайсий МФЙда “Фарангиз”, Янги замон МФЙда “Мехр Нури” ҳамда Тумор МФЙда “Билли кичкинтойлар” деб номланган ушбу муассасаларда келажагимиз эгаларининг баркамол инсонлар бўлиб улғайиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. 

Бугун маҳаллий тадбиркорлар томонидан ташкил этилган оилавий боғчалар юз нафардан ортиқ болажонларни ўз бағрига қабул қилиб олди. 

Таълим ташкилотларининг тантанали очилиш маросимларида туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда туман ҳокими сўзга чиқиб, Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами билан барчани табриклаб, мамлакатимизда ўғил-қизларимизнинг баркамол инсонлар бўлиб улғайтириш борасида амалга оширилаётган хайрли ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram