Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Данғара тумани Чодакилик МФЙдан йўлланган мурожаатга муносабат

2021-12-03 14:16:48 618
Инстаграм ижтимоий тармоқларда Чодакилик МФЙдаги йўллар ҳамда электр энергияси юзасидан чиқарилган мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Данғара тумани Электр тармоқлари корхонаси томонидан Чодакилик МФЙ худуди ўрганиб чиқилиб, Чодакилик қишлоғида жойлашган 26-160ква ни юкини енгиллаштириш мақсадида ПҚ-2661 дастури асосида лойхалаштирилди. Хозирда Фарғона ҲЭТК" АЖ томонидан лойихадаги материаллар тақдимоти кутилмоқда.
Данғара тумани Ободонлаштириш бошқармаси берган маълумотига асосан Чодаклик МФЙ да 2021 йил давомида 498 метр ички йуллар асфальтлаштирилган ва 150 метр ички йулларига шағаллаштирилган.