Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Данғара туман ҳокимининг “Аҳолига мурожаати” тингланди.

2021-12-16 14:01:05 710
Бугун 2021 йил 16 декабр куни халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг навбатдаги қирқ учунчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида сектор рахбарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Кун тартибидаги асосий масала юзасидан туман ҳокими Тожихакимов Шухратжон Нурмухаммадовичнинг 2021 йил ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни бажарилиши ҳамда 2022 йил учун режалар асосида ишлаб чиқилган йўл харитасида белгиланган чора-тадбирларни бажариш юзасидан “Аҳолига мурожаати” тингланди.
Ҳоким мурожаатидан келиб чиқиб берилган саволларга сектор рахбарлари томонидан жавоблар бериб ўтилди.
Шундан сўнг қарор лойиҳаси бир овоздан тасдиқланди.
Шунинг билан, Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги қирқ учунчи сессияси ўз ишини якунлади.