Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Республика ишчи гурухи вакиллари Данғара туманида ахоли муаммоларини бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

×

 2022-01-10 09:07:31    628

PDF yuklash
Chop etish


 Республика ишчи гурухи вакиллари Данғара туманида  ахоли муаммоларини бартараф этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
 Дастлаб туман марказида аҳолига қулайлик яратиш, озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини қондириш ва нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган  савдо ярмаркасидаги махсулотларнинг нарх-наволари ўрганилди.
 Шунингдек, Данғара туман электр таъминоти корхонаси томонидан  Қияли қўрғонча МФЙ ахолисининг барқарор электр энергияси билан таминлаш бўйича    амалга оширилаётган ишлар билан танишиб чиқилди. 
 Туман худудгаз  таъминоти бўлими ходимлари томонидан   “Сойшилдир” МФЙ ҳудудидаги аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўриб чиқилди.
 Ишчи гурух вакиллари туман марказий шифохонасида бўлиб, бўлимларда тиббий хизмат кўрсатиш,  беморларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Худудларда танишиш жараёнида ахоли мурожаатлари ҳам эшитилиб тегишли тартибда назоратга олинди.