Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
солиқ органларининг махсус мобиль иловасида (QR-код) ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга имтиёзлар

2022-01-18 18:16:45 567
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 4 октябрдаги ПҚ-5252-сонли қарорига асосан
2022 йил 1 январдан бошлаб, чакана савдо ва умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга оширган ва ушбу харидни солиқ органларининг махсус мобиль иловасида (QR-код) ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга уларнинг банк карталарига ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи республика бюджетидан қайтарилиши белгиланди.
Бундан, автомобиль сотиб олганлик учун тўлов, темир йўл ва авиа чипта хариди, коммунал ва алоқа хизмати учун тўлов, шунингдек, тўлов тизими операторлари орқали тўловни амалга оширганда олинган харид чеклари мустасно.
Шунингдек, сотиб олувчиларга чекларни ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик, шунингдек, идентификация қилиш воситалари билан мажбурий рақамли маркировка қилиш назарда тутилган маҳсулотларда қалбаки маркировка қўлланилганлиги ёки маркировка мавжуд эмаслиги тўғрисида солиқ органларига махсус дастур орқали хабар берган жисмоний шахсларга, ҳуқуқбузарлардан ундирилган жарима суммасининг 20 фоизи миқдорида мукофот тўланиши белгиланди.
Данғара тумани ДСИ
“Тадбиркорликни
қўллаб-қуватлаш
шўьбаси” бош инспектори М.М.Мамажонов