Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Данғара тумани сектор раҳбарларининг ахборотлари Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг қирқ олтинчи- сессиясида тингланди.

2022-01-20 16:01:43 685
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Сессияни халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Ш.Тожихакимов очди ва олиб борди.
Сессия ишида туман сектор рахбарлари сектор худудида 2021 йил давомида хусусан IV-чоракда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот бериб ўтди. https://www.facebook.com/100042689494084/videos/480397917021979/
2021 йил 4 чорагида Данғара туманида худудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва худуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш холати хақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Данғара тумани Халқ қабулхонаси мудири Бахромжон Мамаджанов Ахмедовичнинг ахбороти тингланди.
Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида туман ҳокимлиги Молия бўлими бошлиғи ўринбосари Латипов Козимжон маълумот бериб ўтди.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.