Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
СОЛИҚЧИ ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ ТАЬМОЙИЛИ АСОСИДА ТАДБИРКОРЛАР ҚЎЛЛАБ-КУВВАТЛАНМОҚДА

2022-01-29 09:18:23 481

Юртимизда тадбиркорликни ривожлантиришга алохида этибор бериб келинмоқда. Туманимизда фаолият юритаётган тадбиркорлик суъбектларини манфатини қонуний йўл билан химоялаш, уларга кўмаклашишда Данғара туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари хам фаол иштирок этмоқдалар. “Солиқчи- тадбиркорга кўмакчи”тамойили асосидаги хамкорлик хар икки томон учун ижобий натижа бермоқда.
Жорий йилнинг дастлабки ойида 15 та тадбиркорлик субектлари ташкил қилиниб, хар бир суъбект рахбарлари билан давра сухбатлари ўтказилиб уларнинг фаолияти давомида дастлабки бухгалтерия хисоботларини ўз вақтида туғри юритилиши, солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ва бошқа йуналишлар буйича маслахатлар берилди. Бундан ташқари иқтисодий қийинчиликларга учраган 4 та хўжалик юритувчи субектлар фаолияти қайта тикланиб улар хам солиқ сохасидаги шароитлар ва имтиёзлардан фойдаланиб келмоқдалар.
“Солиқчи –тадбиркорга кўмакчи” тамойили доирасида шўъба ходимлари томонидан 86 та тадбиркорлар фаолияти ўрганилиб зарур кўмаклар берилган холда аниқланган 79 та корхоналарниниг муаммолари ўз вақтида бартараф этишга эришилди.
Туман Давлат солиқ инспекцияси
“Тадбиркорларни қўллаб-кувватлаш”
шўъбаси бошлиғи
Н.Толибжонов