Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


ДАНҒАРА ТУМАНИ ҲОКИМИ ОРОЛ ҚИШЛОҒИДА

×

 2022-02-12 21:21:42    609

PDF юклаш
Чоп этиш


Истиқлол МФЙ ҳудудида жойлашган Орол қишлоғи туманнинг энг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланади.  

Ушбу қишлоқ аҳолисининг турмуш шароитларини яхшилаш мақсадида Орол қишлоғи 2022 йил “Обод қишлоқ” Давлат дастурига киритилган бўлиб, ҳудудда жорий йилда кенг кўламли қурилиш-ободонлаштириш режалаштирилган.

Туман ҳокими томонидан Халқ депутатлари Данғара туман Кенгашининг 2021 йил 15 декабрдаги сессиясида қилинган “Мурожаатнома”да ҳам бу ҳусусида алоҳида тўхталиб, Орол қишлоғида режалаштирилган ишлар бўйича маълумот бериб ўтилган эди.

    Бугун, “Обод қишлоқ” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси учун масъул бўлган корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари туман ҳокими бошчилигида Орол қишлоғида бўлиб, дастур доирасидаги вазифалар билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Дастур доирасида Орол қишлоғида жорий йилда қуйидаги ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Жумладан, электр-энергия таъминоти барқарорлигини таъминлаш мақсадида қишлоқда 1 дона янги трансформатор пункти ўрнатилиб, 0,2 км узунликда 10 кВ ли ҳамда 2,2 км узунликда 0,4 кВли янги электр узатиш тармоқлари қурилади. 

Аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида 3,0 км янги ичимлик суви тармоғи тортилиб, мавжуд сув қудуғи ҳамда сув минораси қайта таъмирланади.

Қишлоқдаги 2,1 км ички йўллар асфальтланади.

    Бундан ташқари, аҳоли хонадонларини ободонлаштириш, ижтимоий ва маиший муаммоларини ҳал этиш бўйича бир қатор вазифалар амалга оширилади.       

Шунингдек, туман ҳокими қишлоқ аҳоли билан учрашиб, ҳозирда долзарб бўлиб турган муаммо ва таклифлари билан танишди.


Аҳоли мурожаатларидан келиб чиқиб, қишлоқда амалга ошириладиган қўшимча вазифалар, жумладан, ҳудудда давлат хусусий шерикчилиги асосида мактабгача таълим ташкилоти фаолиятини йўлга қўйиш вазифаси белгилаб олинди.

 





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram