Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Noyabr 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт”

×

 2022-05-31 08:43:55    569

PDF yuklash
Chop etish


 “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар доирасида бир гуруҳ маданият ва санъат намоёндалари Данғара туманига ташриф буюрди.
Ташрифнинг илк кунида таниқли санъаткорлар, маданият ва санъат ходимлари, маънавият тарғиботчилари ва ёзувчи шоирлардан ташкил топган гурух туманнинг  Тумор МФЙ ҳамда Боғиш МФЙ ахолиси билан учрашдилар.
Учрашувда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармони ҳамда Давлат Дастурида акс этган “Инсон қадри учун” тамойили ва дастурда белгиланган ислоҳотлар мазмун мохияти ҳақида иштирокчиларга атрофлича маълумот берилди.
Шунингдек, тадбир давомида  таниқли санъаткорлар томонидан  куй қўшиқлар ижро этилди.