Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ИНВЕСТИЦИЯ ДАСТУРИГА КИРИТИЛГАН ТАЪЛИМ ДАРГОҲЛАРИ МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАНМОҚДА.

2022-08-17 09:02:52 392

Мамлакатимизда инвестиция дастурлари асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ижтимоий соҳалар, йўл-транспорт ва коммуникация инфратузилмасини давр талаби асосида ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Данғара туманида ҳар йили манзилли рўйхат асосида Инвестиция дастурига киритилган таълим даргоҳлари мукаммал таъмирланиб, моддий-техник базаси ҳар томонлама мустаҳкамланмоқда.

Жумладан, Тайпоқ МФЙда жойлашган 47-сонли мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. Давлат дастури асосида ушбу масканда мукаммал қайта қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда мактабгача таълим ташкилотининг хоналари тўлиқ қайта тамирдан чиқарилиб, моддий-техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.


