Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
КИЧИК ТАДБИРКОРЛАРГА МОЛИЯВИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛАДИ
2022-08-22 16:03:14 421
«Тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент фармони (ПФ-150-сон, 09.06.2022 й.) қабул қилинган.
Фармонга кўра, 2021 йил 1 июлдан Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб кувватлаш давлат жамғармаси томонидан кичик тадбиркорлар лойҳаларига банкларнинг 5 млрд сўмдан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1.05 бараваридан ошмаган кредит ва лизинглари бўйича унинг асосий ставкадан ошган, бироқ асосий ставканинг 30 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун 3 йил муддатгача коменсация тақдим этилади.
Жамғарма томонидан тижорат банклари кредитлдарига кафиллик:
-кичик тадбиркорлик сувъектлари лойхаларига ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизигача (50 фоизи хам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда;
-2025 йилнинг 1 январигача олис ва бориш қийин бўлган, шунингдек, меҳнат ресурслари ортиқча ҳудудлардаги кооперация асосида кичик бизнесни ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш учун махаллаларга бириктирилган етакчи кичик тадбиркорлик себъектларига, бундан ташқари, касаначиликни ривожлантириш бўйича лойхаларга ажратиладиган кредитларнинг 75 фоизигача (75 фоизи ҳам киради), бироқ умумий қиймати 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда тақдим этилади.
Жамғарма томонидан кичик тадбиркорлик субъектларига компенсация ва кафиллик банкларнинг фақат миллиц валютадаги кредит лизинглари учун берилади.
Молиявий ёрдамлар битта тадбиркорнинг фақат битта лойхасига тадбиқ этилади ҳамда тадбиркор шартнома амал қилган кредит бўйича қарздорлик тўлиқ қайтарилганда, молиявий ёрдам олиш учун Жамғармага такроран мурожаат қилишга ҳақли бўлади.
Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюроси
Данғара туман бўлими.