Шрифт ўлчами Ранг Расм

www.DANGARA.uz


<< Yanvar 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси


МАХАЛЛА ХОДИМЛАРИ УЧУН ВАТАНИМИЗ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ ТАНТАНАЛАРИГА БАҒИШЛАНАГАН БАЙРАМ ДАСТУРХОНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

×

 2022-08-29 07:57:48    537

PDF юклаш
Чоп этиш



“Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”  

Данғара туманида махалла ходимлари учун Ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги тантаналарига бағишланаган байрам дастурхони ташкил этилди.

Тадбирга тумандаги мавжуд 49 та маҳалла фуқаролар йиғини раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ҳамда ички ишлар бўлимининг маҳаллалардаги профилактика инспекторлари ҳамда туманда маҳалла тизимида кўп йиллар самарали меҳнат қилган, эл-юрт эътирофига сазовор бўлган фаҳрийлар таклиф этилдилар.  

 


Тадбир бошида туман ҳокими ҳамда сектор рахбарлари барча тадбир иштирокчиларини ватанимиз Мустақиллигининг 31 йиллиги билан табриклаб, бугунги кунда Давлатимиз рахбари ташаббуси билан амалга оширилаётган барча соҳадаги ислоҳотлар тўғрисида таъкидлаб ўтилди. 

 Байрам арафасида ўз фаолиятида юқори натижага эришган МФЙ ходимларига туман ҳокимининг “Ташаккурнома”си ҳамда қимматбаҳо совғалар сектор раҳбарлари томонидан топширилди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram