Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ 106 ЁШЛИ ХОЛМУРОД ОТА ҚУРОЛОВГА “ШУҲРАТ” МЕДАЛИНИ ТОПШИРДИ

2022-08-31 18:44:46 448

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан эълон қилинган Президентимизнинг фармонлари доирасида, 23 нафар вилоятимиз вакиллари Давлатимизнинг юксак мукофотлари – фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланишди.
Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров "Шуҳрат" медали билан тақдирланган Данғара тумани, Гулистон қишлоғи, Тотувлик кўчаси 12-уйда яшаётган 106 ёшни қаршилаган Холмурод ота Қуролов хонадонида бўлиб, “Шуҳрат” медалини ҳамда байрам совғаларини топширди.

Тўкин дастурхон атрофида ўтган самимий суҳбат чоғида вилоят ҳокими отахоннинг меҳнатлари Президентимиз томонидан эътироф этилиб, “Шуҳрат” медалига муносиб кўрилганини таъкидлаб, отахон кўксига ушбу медални тақиб қўйди.

Отахон вилоят ҳокимига ёшлик даври, узоқ йиллик чўпонлик фаолияти давомида бошдан кечирган қизиқ воқеалар ҳақида тўлқинланиб гапириб берди.

Ҳозирда отахон фарзандлари, 100 дан зиёд невара, эваралари қуршовида, юртимизда ҳукм сураётган тинчликни улуғлаб, дуолар қилиб ҳаёт кечирмоқда.