Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Aprel 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ”

×

 2022-09-05 19:20:38    368

PDF yuklash
Chop etish



Бугун юртимиздаги барча таълим муассасаларида биринчи қўнғироқ садолари остида янги ўқув йили бошланди.


Жорий йилда Данғара туманидаги 43 та умумтаълим мактабида ҳам “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ўтказилиб, умумтаълим мактабларининг 1-синфига 3545 нафар ўқувчи қабул қилинди.


Туман ҳокими Шухратжон Тожихакимов Оқтепа МФЙда жойлашган 27-умумтаълим мактабида “Биринчи қўнғироқ” тадбирида иштирок этиб, юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар самараси, ўқитувчи ва ёшлар учун яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида тўхталди. 


Мазкур таълим масканида ушбу янги ўқув йилининг бошланиши қўшалоқ байрамга айланди. Боиси, инвестиция дастури асосида 536 ўринли мавжуд билим даргохи мукаммал таъмирланди ҳамда 330 ўринли қўшимча ўқув биноси қуриб битказилди.


Тадбирда бу йил илк марта мактаб остонасига қадам қўйган жажжи ўқувчиларга ўқув қуроллари жамланган Президент совғалари топширилди.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram