Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Темир йулларда бахтсиз ходисаларини олдини олишга қаратилган” профилактик тадбир

2022-09-26 16:10:08 402
Халқ депутатлари Данғара туман кенгаш котибят мудири И.Эргашев ташаббуси асосида, туман кенгаши депутатлари, туман ИИБ, Транспортда хавфсизликни таминлаш бошқармаси Бувайда бўлинмаси ҳамкорлигида темир йўлига туташ худудда жойлашган умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида “Темир йулларда бахтсиз ходисаларини олдини олишга қаратилган” профилактик тадбири ўтказилди.
Тадбирда темир йўл ва темир йўл бекатларида темир йўлдан ўтиш қоидаларига амал қилиш, белгиланган тартиб қоидаларга риоя қилиш, темир йўл алоқа ва сигнал бериш мосламаларига шикаст етказмаслик, вагон ойналарига тош отмаслик, темир йўл яқинида чорва молларини боқмаслик, темир йўлларнинг белгиланмаган жойларидан кесиб ўтмаслик, темир йўл излари орасидан юрмаслик, ёш болаларни темир йўл яқинида қаровсиз қолдирмаслик ҳамда темир йўл қоидаларига амал қилишлари бўйича профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.