Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
15 октябрь “Халқаро қишлоқ аёллари куни”

2022-10-15 17:19:02 366
Данғара туманида 15 октябрь “Халқаро қишлоқ аёллари куни”га бағишланган мазмунли тадбирлар ташкил этилиб, юқори саъвияда ўтказилмоқда.
“Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати билан ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар давомида қишлоқ хўжалигининг ривожланиб бориши, қишлоқларнинг ободлиги ва фаровонлигини оширишда аёлларнинг қўшаётган ҳиссаси ва ўрнига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири “Олтиқуш замини” фермер хўжалигида ташкил этилди. Тадбирда фермер хўжалиги аъзолари, пахта йиғим теримида иштирок этаётган илғор теримчилар иштирок этишди.
Тадбирда туман ҳокими, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармасидан ташриф буюрган вакиллар иштирок этиб, “Халқаро қишлоқ аёллари куни” муносабати билан табриклаб, эсталик совғалари топширилди.