Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Данғара туманида байрам тадбири ташкил этилди.

2022-12-06 15:45:43 343
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан Данғара туманида байрам тадбири ташкил этилди.
Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, корхона ва ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирок этдилар.
Байрам тадбирини туман ҳокими Ш.Тожихакимов очиб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги билан барчани табриклади.
Тадбир давомида туманнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий ҳамда маънавий салоҳиятини юксалтириш борасидаги вазифаларни амалга ошириб келаётган соҳа вакиллари ҳамда меҳнат фахрийларига «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони топширилди.
Байрам тадбири давомида Маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.