Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Mart 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара тумани Ғалаба МФЙ ҳамда Тарғова МФЙ ахолисининг узоқ йиллар давомидаги орзулари амалга ошди.

×

 2022-12-09 17:05:58    539

PDF yuklash
Chop etish


Данғара тумани Ғалаба МФЙ ҳамда Тарғова МФЙ ахолисининг узоқ йиллар давомидаги орзулари амалга ошди.
Данғара тумани бўйича  2022 йил  “Ташаббусли бюджет”  жараёнининг 1-босқичи натижаларига асосан  жамоатчилик  фикри асосида ғолиб деб топилган Ғалаба МФЙ  ва Тарғова МФЙдан ўтувчи Найман сойга  пиёдалар ўтиши учун кўприк қуриш лойихаси  ғолиб деб топилганди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан  Ғалаба МФЙ  Мусабек қишлоғи ва Тарғова МФЙ Тарғова қишлоғидан ўтувчи Найман сойга  пиёдалар ўтиши учун кўприк қурилиб фойдаланишга топширилди.
Тадбирда туман ҳокими сектор рахбарлари нуронийлар, ёшлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.  Тадбирда туман  ҳокими кўпчиликнинг узоғини яқин қилувчи ушбу кўприк очилиши билан барчани табриклаб, кўприк қурилишида  иштирок этган қурувчи ходимлар муносиб тақдирланди.