Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара туманида пиротехника воситаларини ноқонуний равишда сотилишига чек қўйилди.

×

 2022-12-29 17:11:39    469

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1851-моддасида - Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш - ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади деб белгиланган.

2022 йил 24 ноябрь куни Данғара туманида ИИБ ҳодимлари томонидан ҳуқуқбузар З.С.га тегишли озиқ-овқат савдо дўкони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ундан 40 қути 2000 дона “Новый век” номли пиротехника воситаларини ноқонуний равишда сотаётганлиги аниқланиб, ундан пиротехника воситалари ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш суд мажлисида кўриб чиқилиб, З.С. Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1851-моддаси билан айбли деб топилиб, унга жарима жазоси тайинланди ва ашёвий далил тариқасида олинган пиротехника воситалари тегишли тартибда йўқ қилиниши белгиланди.

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Данғара туман судида 2022 йил давомида Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1851-моддаси (пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш) билан боғлиқ  3 нафар шахсларга нисбатан 3 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари кўрилиб, маъмурий ҳуқуқбузарларга нисбатан жарима жазолари тайинланиб, улардан олинган пиротехника воситалари белгиланган тартибда йўқ қилиниши кўрсатилди.

Мана, барчамиз орзиқиб кутган “Янги йил” байрамига ҳам саноқли кунлар қолди, байрамни оиламий даврасида, тинчликда, тотувликда, хурсандчиликда кутиб олиш насиб қилсин.

Байрамни яхши ўтказиш эса, ўзимизга боғлиқ, жиноят ишлари бўйича Данғара туман суди жамоаси сиз азиз халқимизга байрамни турли пиротехника воситалариз ўтказишни тавсия қилади. Зеро бу билан сиз турли нохуш холатларни олдини олган бўласиз.

 

Жиноят ишлари бўйича Данғара туман раиси Х.Сотволдиев