Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Данғара туманида баҳорги дала ишларига тайёргарлик кўриш ва мавжуд қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ишларига бағишланган кўргазмали семинари ташкил этилди.
2022-12-29 18:19:32 344
Данғара туманида баҳорги дала ишларига тайёргарлик кўриш ва мавжуд қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ишларига бағишланган кўргазмали семинари ташкил этилди.
Ўтказилган семинарда Вилоят ҳокими ўринбосари, туман сектор рахбарлари, фермерлар, шунингдек, соҳага оид бошқа корхона ва ташкилот вакиллари иштирок этди.
Кўргазмали семинарда мутахассислар томонидан шай ҳолатга келтирилган чопиқ тракторлари, культиваторлар, чигит экиш сеялкалари ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларининг қай даражада сифатли таъмирдан чиқарилганлиги кўздан кечирилиб қўшимча тавсиялар бериб ўтилди. Тадбир якунида йил давомида самарали меҳнат қилган механизаторлар, фермерлар ва ишчиларга совғалар топширилди.