Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Mart 2026 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“Ташаббусли бюджет” 2022-йил сархисоби

×

 2023-01-09 12:18:40    442

PDF yuklash
Chop etish


 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–5072-сонли қарори  асосида ташкил этилган “Ташаббусли бюджет” очиқ порталига Данғара тумани аҳолиси томонидан 2022 йил 1-2-босқич натижаларига кўра жами 21 та лойиҳалар ғолиб деб топилди ва ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун туман маҳаллий бюджетининг 5 фоизи 8.3 млрд. сўм, туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 1.1 млрд. сўм ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-197- сонли ва ПҚ-409-сонли қарорларига асосан 6.4 млрд. сўм маблағлар йўналтирилди.

Ушбу лойихаларнинг амалга ошиши ҳисобига туманимиз аҳолисини қийнаб келаётган, 24.8 км ички йўллар, 2 та умумтаълим мактаблари, 1 та соғлиқни сақлаш муассаси, спорт мактаби, 5 км ичимлик ва оқава сув тармоғи, 5 та янги трансформатор, 9.4 км янги тармоқ ва 1 та кўприк қурилиб, туманимиз аҳолисига фойдаланиш учун топширилди. Шу жумладан:

Ушбу лойихалардан шу кунга қадар Яшик МФЙ Достон кўчаси 1.5 км ва Бирдамлик кўчаси 1.5 км, Манғит МФЙ асосий кириш йўли 2 км, Навбахор МФЙ Хилол ва Илғор кўчаларини 1.6 км, Қора кўрпа МФЙ Қашқарлик кўчаси 500 метр ва Сой шилдир МФЙ да 3 км ички йўллар асфалтлаштириб берилди.


Қияли-қўрғонча МФЙ.га 1 та янги трансформатор ва 5.1 км янги тармоқ, Яшик Нурафшон кўчасига 1 та янги трансформатор 86 та бетон сим ёғоч ва 4.3 км янги тармоқ, Ғалаб МФЙ Қирқлар қишлоғига 1 та янги трансформатор ва Капасарой МФЙ  Хислат ва Бодомзор кўчалари 2 та янги трансформаторлар ўрнатиб берилди.

Тумандаги 18-мактаб биноси, туман марказий истироҳат боғи ҳамда Абдусамад ҚВП. ларда жорий таъмирлаш ишлари якунланиб, фойдаланиш учун топширилди.


Шунингдек, Ғалаба МФЙ Мусабек ва Тарғова қишлоқларидан ўтувчи Наймансойга аҳолини бир неча йиллардан бери қийнаб келаётган кўприк қуриш ишлари якунланиб фойдаланиш учун топширилди ва қолган лойихалар бўйича ишлар давом этиб келмоқда.