Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


"Қувноқ стартлар" спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

×

 2023-02-21 18:15:31    359

PDF yuklash
Chop etish


Данғара  туманида ўқувчи-ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, ўқувчилар орасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, дўстлик алоқаларини кучайтириш, фаол дам олишни ташкиллаштириш, жамоа бўлиб ҳаракатланиш, ўзига ишонч ҳисларини ошириш мақсадида "Қувноқ  стартлар" спорт мусобақаси бўлиб ўтди. 
Ёшлар ишлари агентлиги  Данғара тумани бўлими, туман ХТБ ҳамда Данғара тумани спорт мактаби билан ҳамкорлигида  ўтказилган "Қувноқ  стартлар" спорт мусобақасида секторларда ғолибликни қўлга киритган жамоалар ўзаро беллашдилар.
  “Қувноқ  стартлар" спорт мусобақасининг  туман биринчилигида 1-ўрин  18-мактаб жамоасига, 2-ўрин  9- мактаб жамоасига, 3-ўрин  34-мактаб ҳамда  38-мактаб жамоаларига насиб этди. Мусобақа ғолибларига тегишли тартибда дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди.