Shrift o'lchami Rang Rasm

www.DANGARA.uz


<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Данғара туманида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланди.

×

 2023-03-07 18:08:34    342

PDF yuklash
Chop etish



8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан   туманимизнинг фаол хотин қизлари учун файзли дастурхон ёзилиб тантанали байрам кечаси ташкил этилди. Давлат ва жамоат ишларида, ўқишда ва ижодда туманимиз ҳаётининг барча соҳаларида фаолият юритаётган фаол аёл  қизлар, азиз ва муҳтарама онахонлар иштирок этган байрам тадбирини туман  ҳокими очди ва муҳтарама онахонлар, азиз аёл-қизларни 8 март Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этди.
Тадбир давомида туман ҳокими ҳамда сектор рахбарлари  туманимизнинг ижтимоий-маънавий, иқтисодий ва маданий ҳаётидаги самарали фаолияти учун бир гуруҳ аёл-қизларга туман ҳокимлигининг ташаккурномалари ,фаҳрий ёрлиқлари ҳамда эсталик совғалари топширилди.
Файзли дастурхон атрофида жам бўлган онахонлар ва опа-сингилларга байрам совғалари туҳфа этилиб, туман маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастуридаги  аёлни мадҳ этувчи  қўшиқлар байрам тадбирига ўзгача завқ бағишлади.