Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Данғара туманида ерга чигит қадалди

2023-03-17 09:06:10 316
Данғара туманидаги “Абдулажон ота” фермер хўжалиги даласида чигит экиш мавсумини бошлашга бағишланган кўргазмали-амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинар аввалида яхши ниятлар билан жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди. Қишлоқ хўжалиги фахрийлари томонидан бўлғуси ҳосилга барака тилаб дуо қилинди.
Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари А.Турсунов туман сектор рахбарлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, кластер ходимлари, қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилот ва корхоналар раҳбар ва ходимлари иштирок этдилар.
Семинарда сўз олганлар қисқа муддатларда чигитни экиб, ундириб олиш, ғўза парваришлаш, кластер билан фермерлар ҳамкорлигини яхшилаш, минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш маҳсулотларини имкон қадар арзонлаштириш, бевосита далада меҳнат қилаётган деҳқонларнинг манфаатдорлигини ошириш масалаларига батафсил тўхталдилар.