Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ҒЎЗА ПАРВАРИШИ БЎЙИЧА АМАЛИЙ СEМИНАР
2023-04-26 09:19:13 355
Данғара тумани Ишонч ММТП худудида жойлашган Механизаторлар уйида ғўзани озиқлантириш ва экинни зараркунандалардан асраш масалаларига бағишланган навбатдаги амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинарда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Алибек Турсунов, туман сектор раҳбарлари, пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари, " Musavvar tex cluster " пахта-тўқимачилик кластери ҳамда қишлоқ хўжалиги мажмуи ташкилотлари масъуллари иштирок этди.
Тадбирда бугунги кунда ғўзани ўғитлар билан озиқлантириш, ғўза майдонлари ҳамда дала четларига зараркунанда ва ҳашоратларга қарши биомаҳсулотлар, шунингдек кимёвий препаратлар билан профилактик ишлов бериш, дала маданиятини йўлга қўйиш, дала четларини ўзлаштириш, уларда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш каби долзарб агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш борасидаги вазифалар муҳокама қилинди.